«илҳом маҳкамов» тегли мақолалар


Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади
2 апрель 2024, 18:21

Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди. Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. «Электрон тўловга ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Аҳолини шу нарсага қизиқтиряпмиз», — деди вазир.

Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз, энг юқори тоифадаги ҳайдовчилар бошқаларни ўқитади — транспорт вазири
1 апрель 2024, 11:34

Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз, энг юқори тоифадаги ҳайдовчилар бошқаларни ўқитади — транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳайдовчиларни ўқитиш учун Германиядан «50 йиллик стажга эга» ҳайдовчилар, Москвадан эса инструкторлар олиб келинганини айтди. «Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз. Уларни тоифаларга бўламиз, энг юқори тоифадагиларига бошқаларни ўқитиш ҳуқуқи берилади», — деди вазир.

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида
30 март 2024, 13:23

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда трамвай орқали биринчи навбатда «эски» Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди. У трамвайни «ниҳоятда керакли инфраструктура» деб атади.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади
6 март 2024, 12:59

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади

Пойтахт ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади. У қоидабузарликларни қайд этувчи 2 мингдан ортиқ фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатади, транспорт комплекси учун ягона реклама майдони, пуллик тўхташ жойлари ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмаси яратади.

«Шунча ходим бор, лекин қани натижа?» Президент Ачилбай Раматов комплексини танқид қилди
31 январ 2024, 01:18

«Шунча ходим бор, лекин қани натижа?» Президент Ачилбай Раматов комплексини танқид қилди

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов комплексига 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та корхона, 11 раҳбар, 41 ўринбосар, 12 минг бошқарув ходими ва 224 нафар ҳоким ўринбосари киради. «Одамларимиз энг кўп норози бўлган соҳа Раматовнинг комплекси», — деди президент.

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди
29 январ 2024, 10:40

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди

Президент ўз тизимида камчиликларга йўл қўйгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилиб, охирги огоҳлантириш берди.

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
28 октябр 2023, 23:44

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи
28 август 2023, 16:29

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташрифи давомида Афғонистонга сармоя киритишни кўпайтириш, бу мамлакат ҳудуди орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва юкларни Покистонга олиб ўтишда транзит тўловларини камайтириш, божхона хизматлари фаолиятини узлуксиз режимга ўтказишни муҳокама қилди.

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади
23 май 2023, 16:56

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади

Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида
11 апрель 2023, 16:58

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида

Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways раҳбари бўлди
11 март 2023, 08:45

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways раҳбари бўлди

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар компанияга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Эрон ва Туркманистон билан юк ташишни соддалаштириш бўйича келишиб олди
17 август 2022, 20:54

Ўзбекистон Эрон ва Туркманистон билан юк ташишни соддалаштириш бўйича келишиб олди

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туркманистонлик ҳамкасби билан Ван кўли орқали Туркияга юкларни интермодал ташишларни, Эрон вазири билан эса Чобаҳор портидан Ўзбекистонга пилот юк ташишни ташкил этиш бўйича келишиб олди.

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»
7 июн 2022, 18:04

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.

Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports`га янги раҳбарлар тайинланди
22 феврал 2021, 19:22

Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports`га янги раҳбарлар тайинланди

Uzbekistan Airways компаниясига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилади. Uzbekistan Airports компанияси бошқарув раислигига эса Раъно Жўраева тайинланди. У бунга қадар турли йилларда S7 Space ҳамда «Роскосмос»нинг Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш марказини бошқарган.

Депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади
22 феврал 2021, 15:46

Депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади

Қонунчилик палатаси депутатлари транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. У ўтган йилнинг октябридан буён вазир вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, Эльёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг